Марадонанинг ўлими муносабати билан Аргентинада уч кунлик мотам эълон қилинди

Спорт

image

Афсонавий футболчи Диего Марадонанинг ўлими муносабати билан Аргентинада уч кунлик мотам эълон қилинди. Буни мамлакат Президенти Альберто Фернандес маълум қилган.

Шунингдек, Президент ўзининг Twitter саҳифасида футболчининг ўлимига муносабат билдирган. 

"Сиз бизни дунёнинг энг юқори чўққисига кўтаргансиз. Бизни ниҳоятда хурсанд қилгансиз. Сиз ҳаммадан буюк эдингиз. Раҳмат, Диего. Биз сизни бутун умр соғинамиз", деб ёзган у.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 25 ноябрь куни юрак хуружи оқибатида 60 ёшида вафот этди.

Аввалроқ, Марадонанинг ўлими олдидан айтган сўнгги сўзлари ҳақида маълумот бергандик.

Маълумот учун, Диего Марадона "Барселона", "Наполи", "Севилья" сафида тўп сурган. 1977-1994 йилларда Аргентина терма жамоасида ўйнаган ва 1986 йилда жаҳон чемпиони бўлган. 1990 йилда эса Жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритган. FIFA сайтидаги овоз бериш натижасига кўра, XX асрнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

МАРАДОНА

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг