Марадонадан қолган мерос учун жанжал бошланди
Спорт
−
10 Декабрь 2020
19223Марҳум футболчи Диего Марадонанинг қариндошлари ундан қолган мерос учун жанжал бошлади.
Манбага кўра, мерос 40 миллион еврони ташкил қилади. Бундан ташқари, Марадонадан ҳашаматли кўчмас мулк ва автомашиналар парки қолган.
"Марадонанинг пуллари учун уруш шунчаки рақобат бўлмайди, бу ҳақиқий жаҳон чемпионати бўлади", дейилган хабарда.
Маълум бўлишича, спортчининг пуллари учун камида 16 киши мурожаат қилмоқда.
Шуниси эътиборга лойиқки, Марадонанинг тан олинган беш нафар фарзанди бор. Ушбу мақом учун яна етти киши талабгор бўлмоқда.
Аввалроқ, Марадонанинг ўлимидан бир неча кун ўтиб, футболчининг ноқонуний ўғли эканлигини айтаётган Сантьяго Лара исмли йигит пайдо бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи Диего Марадона 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак ҳуружи сабаб бўлди.
LiveБарчаси