Макрон Ўзбекистонга келади
Жамият
−
05 Май 2023
10305Франция Президенти Эммануэль Макрон бу йил Ўзбекистонга келишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда бугун, 5 май куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов маълум қилди, деб ёзади “Hewshub” нашри.
Вазир мазкур маълумотни савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Франция ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида айтиб ўтган.
“Франция Президенти Макроннинг бу йил Ўзбекистонга ташрифи амалий аҳамиятга эга бўлиши учун икки мамлакат ҳукуматларининг саъй-ҳаракатлари керак”, деган Қудратов.
Маълумотларга кўра, агар ташриф амалга ошса, Макрон Ўзбекистонга келган Франциянинг иккинчи Президенти бўлади. 1994 йилда Франциянинг 21-президенти Франсуа Миттеран Самарқандга келган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилнинг ноябрида Францияга расмий ташрифи доирасида 14 та ҳужжат имзоланди, 6 миллиард евродан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган. Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни юқори даражадаги кенг қамровли ҳамкорликка олиб чиқишга келишиб олган. Мирзиёев Макронни ҳам Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф қилган.
LiveБарчаси