Лукашенко собиқ президентга таҳдид қилганларга жиноий жазо жорий этишни таклиф қилди
Олам
−
13 Август
3756Беларусь резиденти Александр Лукашенко собиқ президентга нисбатан таҳдид ва ҳақорат учун жиноий жазо жорий этишни таклиф қилди. Тегишли қонун лойиҳаси махсус порталда эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, Жиноят кодексига мамлакатнинг амалдаги ёки собиқ президентига қарши таҳдидлар ва зўравонлик тўғрисида қўшимча модда киритиш таклиф этилган. Жазо уч йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш шаклида тақдим этилган. Жазо, қачонки, Беларусь Президентига нисбатан зўравонлик ёки таҳдид, мулкни йўқ қилиш ёки шикастлаш ҳолатлари содир бўлганда қўлланилади. Бундан ташқари, қонун лойиҳасида Республика Президентининг оиласига қарши таҳдидлар учун ҳам жазо назарда тутилган.
Шунингдек, ҳужжатда Президентга туҳмат қилиш ва Беларусь Президентини ҳақорат қилиш тўғрисидаги қонунларга ўзгартиришлар киритиш киритиш ҳам назарда тутилган.
Маълумот учун, август ойи бошида Лукашенко жиноят кодексига яна бир қатор ўзгартиришлар киритишни таклиф қилиб, лойиҳани парламентга киритганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Лукашенко мамлакат аҳолиси бошқа одам президент бўлишига тайёр туриши кераклигини айтганди.
LiveБарчаси