Лукашенко Беларусда бошқа одам президент бўлиши мумкинлигини айтди (видео)

Олам

image

Беларуслик Александр Лукашенко мамлакат аҳолиси бошқа одам президент бўлишига тайёр туриши кераклигини айтди. Бу ҳақда у Городише қишлоқ хўжалиги шаҳарчаси аҳолиси билан суҳбат чоғида сўз очди.

Могилев вилояти Шкловский тумани Городише қишлоқ хўжалиги шаҳарчасига ташриф буюрган Лукашенко тез орада истеъфога чиқиши ва мамлакатни бошқа шахс бошқариши мумкинлигига ишора қилди.

“Ҳаммага шуни айтмоқчиманки, сизлар кун келиб мамлакатда бошқа одам Президент бўлишига кўникишингиз керак. Мен эрта-индин сизни тарк этаман, деб айтмаяпман. Аммо ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мен ҳам ҳаммангиз каби абадий эмаслигимга кўникишингиз керак”, деган у қишлоқ аҳолиси билан суҳбат чоғида.

Лукашенконинг сўзларига кўра, у истеъфога чиққанидан кейин қишлоқлардан бирида, оддий одамлар орасида яшашни хоҳлайди.

Маълумот учун, 70 ёшли Александр Лукашенко 1994 йил июлдан буён Беларусни бошқариб келмоқда. У 5 марта бу лавозимга қайта сайланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг