Лукашенко Путин ва Зеленский музокараларини ўтказиш учун Мустақиллик саройини беришни таклиф қилди

Олам

image

Минск Украинадаги можарони ҳал қилиш учун платформа тақдим этишга ва тинчлик музокаралари ўтказилишини таъминлашга тайёр. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко маълум қилди. 

“Бугун келишсин. Урушни олдини олишни таъминлаймиз ва ёрдам берамиз”, дейди Лукашенко. 

Унинг сўзларига кўра, ушбу мавзуни у Россия Президенти Владимир Путин билан муҳокама қилган. 

“Киев ҳақиқатан ҳам қуршаб олинган, улар бўлса бекорчи нарсаларни гапиришмоқда. Одамлар ўлмоқда, улар бўлса ҳамон ғийбат билан овворалар. Лекин сиз кеча Россия Президентининг уруш борасидаги позициясини эшитдингиз. У мен билан ушбу мавзуда гаплашган. Мен унга музокара учун қаерда бўлмасин, эшиклар очиқлигини айтдим, керак бўлса Мустақиллик саройида ҳам. Тўлиқ хавфсизликни таъминлаймиз, келинг”, дейди Александр Лукашенко. 

Унинг таъкидлашича, эртага Россия ҳамда Украина раҳбарлари музокара учун Минскка келишлари керак.

Аввалроқ, Александр Лукашенко Украина шарқида россияпараст сепаратистлар томонидан ташкил этилган Луганск халқ республикаси ва Донецк халқ республикаси суверенитетини тан олиш масаласи Беларусь расмийларининг кун тартибида турганини маълум қилганди.

Россиянинг Украинага босқини

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.

Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.

Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг