“Korean and migration xususiy bandlik agentligi” мансабдорларига суд ҳукми ўқилди
3-саҳифа
−
14 Сентябрь 2020
15253Бугун, 14 сентябрь куни Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, одамларни алдаган “Korean and migration xususiy bandlik agentligi” МЧЖ мансабдорларига нисбатан очилган жиноий иш бўйича суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда суд залидан QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.
Мазкур жиноят иши бўйича Яккасарой туман судида судланувчилар:
• Қаҳрамон Отақулов (1979 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ директори);
• Одил Кабилов (1963 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали директори);
• Хушвақт Турдиев (1973 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ таъсисчиси);
• Мусурмон Алиқулов (1970 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ўқув ишлари бўлими директори);
• Анваржон Шамшиддинов (1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали иш юритувчиси);
• Орифжон Жўраев (1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали ғазначиси);
• Мавлуда Отажонова (1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ҳисобчиси);
• Раъно Нуралиева (1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ кадрлар бўлими инспектори);
• Канг Нам Кю (1968 йилда Корея Республикасида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ҳамкори);
• Жолол Хидиров (1987 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, воситачи);
• Ирода Джабборова (1986 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ агенти);
• Фурқат Камаловга (1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган, воситачи)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Т. Қосимов томонидан кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:
Қ. Отақулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакиллаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
О. Кабилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Х. Турдиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
М. Алиқулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайнланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
А. Шамшиддинов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унгаи узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
М. Отажонова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил 9 ой 21 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.
Р. Нуралиева Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.
О. Жўраев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Канг Нам Кю Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Ж. Хидиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари билан айбдор деб топилди. Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
И. Джабборова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.
Ф. Камалов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Судланувчилардан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундириш белгиланди.
Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.
Эслатиб ўтамиз, “Korean and migration xususiy bandlik agentligi” МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши 2019 йилнинг ноябрь ойида очилганди. Тергов маълумотларига кўра, агентлик Ўзбекистонда 2385 кишини 24,8 млрд сўм пулга чув туширган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь