“Korean and Migrations” ХБА тергови тугади. Жабрланувчиларнинг пуллари қайтариладими?

Жамият

image

“Korean and Migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари  якунланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан “Korean and Migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда содир этилган фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари  якунланди.

Маълумки 2019 йилнинг 10 октябрь куни жамият раҳбари ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

Тергов жараёнида 2372 нафар фуқаро жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилиб, жамият томонидан 24,2 млрд сўмдан зиёд моддий зарар етказилганлиги аниқланган

Дастлабки тергов давомида жами 10 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш”, “уй қамоғи” ва “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилди.

“Шуни таъкидлаш жоизки, дастлабки терговдан яширинган шахсларга нисбатан жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, улардан ушбу пул маблағларини қайтаришга қаратилган барча куч – воситалар ишга солинади ва фуқароларимизга етказилган моддий зарарнинг қолган қисмини қоплаш чоралари кўрилади”, дейилади департамент хабарида.

Жорий йилнинг 9 март куни жамиятнинг мансабдор шахсларига нисбатан эълон қилинган айблов Жиноят кодексининг фирибгарлик, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятлари учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан тўлдирилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари тамомланиб, айблов хулосаси тузилган ва айблов хулосасини тасдиқлаш ҳамда тегишли судда кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Korean and Migrations

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар