Ундан жабр кўрганлар борми?
Жамият
−
08 Ноябрь 2019
11521Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Korean and migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖга берилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этувчи 0010-сонли лицензия тўхтатганини маълум қилган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти “Korean and Migration xususiy bandlik agentligi” МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Ҳозирда жиноят содир этишда гумон қилиниб, Корея Республикасининг фуқароси Канг Намкю терговга жалб қилинган.
“Агар Сиз қуйида фотосуратда келтириб ўтилган шахснинг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, Тергов департаментининг (71) 231-31-98, (71) 231-36-22, (71) 233-65-34 телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади Тергов департаменти хабарида.
“Korean and migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖ фуқароларни Корея Республикасига ишга жойлаштириш юзасидан улар билан шартнома имзолаган. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига хусусий бандлик агентлиги фуқаролар олдидаги мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажармагани тўғрисида кўплаб норозилик мазмунидаги мурожаатлар келиб тушган.
Шу муносабат билан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 45-46-бандларига мувофиқ, “Korean and migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖ лицензиясини тугатди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь