Учта вилоятда Тергов бошқармасига янги бошлиқлар тайинланди
Жамият
−
10 Декабрь 2020
7597Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Тергов департаменти тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.
Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Оқил Ҳасанов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Шоҳруҳ Шарипов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Гулистон шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи полковник Зоҳиджон Қаюмов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
LiveБарчаси