Кореяга жўнатувчи бандлик агентлиги 2385 кишини чув туширгани фош бўлди
Жамият
−
23 Февраль 2020
8681Ўзбекистонда 2385 кишини 24,8 млрд сўм пулга чув туширган хусусий бандлик агентлиги фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақида “Korean аnd Migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом этаётган жиноят иши бўйича” ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Таъкидланишича, Қаҳрамон Отақулов, Одил Кабилов, Хушвақт Турдиев, Мусулмон Алиқулов, Урол Халмонов, Корея Республикаси фуқароси Kang Namkyu ва бошқалар жиноий тил бириктириб, “Korean аnd Migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖни ташкил этган. Улар 2019 йилнинг 4 январь куни Ташқи Меҳнат миграцияси агентлигидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришга кўмаклашиш билан шуғулланишга лицензия олган.
Шундан сўнг, ушбу жамиятга мурожаат қилган фуқароларни 3 ой ичида Корея давлатига ишга юборишларини ваъда қилиб, улар билан сохта шартнома туза бошлаган. Фаолиятлари юзасидан шубҳа туғилмаслига учун тўлов квитанцияларни сохталаштириб, 2 385 нафар жабрланувчининг жами 24,8 млрд сўм пулини АТБ “Туронбанк” Чилонзор филиалидаги ҳисоб рақамига ўтказтирган. Банкдаги барча маблағни нақд кўринишда қабул қилиб, фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган ва шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Хабарда айтилишича, жабрланувчиларга етказилган умумий зарарнинг 14,213 млрд сўм қисми ундирилган. Шунингдек, жиноят иши қўзғатилишидан аввал жабрланувчиларга қайтарилган маблағ 2,86 млрд сўм ташкил этади.
Айбланувчилар томонидан жабрланувчиларга етказилган зарарларни ундириш масаласи суднинг ҳукмидан сўнг ҳал этилади.
Ҳозирда айбланувчилар Қ. Отақулов, О. Қобилов, Х. Турдиев, М. Алиқулов, А.Шамшиддинов, О.Жўраев ва Kang Namkyu қамоқда сақланмоқда, У.Халмоновга қидирув эълон қилинган.
LiveБарчаси