Корея Президентининг қайнонаси қамалди
Олам
−
22 Июль 2023
9056Корея Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакат Президенти Юн Сок Ёлнинг қайнонаси – Чхве Ин Сунни ҳисобдаги қолдиқ бўйича банк ҳужжатини қалбакилаштиришда айблаб қўлга олди. Бу ҳақда бугун, 22 июль куни “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Айтиш жоизки, Чхве Ин Сун 2013 йилда Сеул жанубидаги Сеонгнам шаҳридан ер участкаларини сотиб олган. 2021 йилга келиб у мазкур ер участкаси сотиб олишда банк ҳужжатларини сохталаштирганликда айбланган ва 34,7 миллиард вон (27 миллион доллар) миқдоридаги депозит сертификатини қалбакилаштиришда айбдор деб топилган. Оқибатда суд Президентнинг қайнонасини бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.
Бироқ аёл ўз айбини тан олмаган ва апелляция судига мурожаат қилган. Лекин апелляция ҳам суднинг қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Буни эшитган 76 ёшли Чхве Ин Сун суд залида ҳушидан кетган.
Маълумот учун, Корея Республикаси Президентининг қайнонаси 2015 йилда зарур тиббий лицензиясиз қариялар парвариши муассасасини очгани учун давлат тиббий суғуртаси бўйича қарийб 1,7 миллион АҚШ доллари миқдорида нафақа олишда фирибгарликда айбланган. У дастлаб уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ охир-оқибат ўтган йили Сеул суди томонидан айбсиз деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қирғизистон Президентининг жияни Улан Жапаров божхонадаги коррупцион жиноятларга алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинганди. 20 июль куни бўлиб ўтган аппеляция суди ҳам Жапаровни ҳибсда қолишга ҳукм қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь