Қирғизистон Президентининг қариндоши ҳибсга олинди
Олам
−
06 Июль 2023
12200Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг қариндоши Улан Жапаров коррупцияда гумонланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Эрбол Султонбоев маълум қилди.
“Қўлга олинган Улан Жапаровга келсак, у ҳақиқатдан ҳам давлат раҳбарининг қариндоши эканини хабар қиламиз. У божхонадаги муаммолар билан боғлиқ коррупцион схемаларда иштирок этганликда гумон қилинмоқда. Президент Жапаровнинг шахсан ўзи гумонланувчиларга нисбатан барча қонуний чоралар кўрилишини талаб қилган”, дейди Садир Жапаровнинг воизи.
Қирғизистон раҳбарининг матбуот котиби қўлга олинган 32 ёшли Улан Жапаров Қирғизистон Президентининг амакиваччасининг ўғли эканини тасдиқлаган. Султонбоевнинг қўшимча қилишича, ҳар қандай фуқаро жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда қонун доирасида тўлиқ жавобгарликка тортилади.
“Агар иш коррупция билан боғлиқ бўлса, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбурийдир. Бу ҳолат коррупцияга қарши курашда танлаб олиш йўқлигини яна бир бор кўрсатди. Бу давлат раҳбарининг талаби”, деган Президент матбуот котиби.
LiveБарчаси