2027 йилги Ҳаж зиёрати нархи белгиланди. Қирғизистонда!

Олам

−

visibility7075 timer2 дақиқа

image

Қирғизистондан 2027 йилда Ҳаж зиёратига борувчилар учун сафар харажатлари 5 800 доллар этиб белгиланди. Бу 2026 йилдаги нархдан 1 150 долларга ёки қарийб 25 фоизга қиммат. Нарх ошишининг асосий сабабларидан бири Маккадаги бепул вақф меҳмонхоналари ўрнига пуллик меҳмонхоналарда жойлаштиришга ўтилиши бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасига таяниб, “24.kg” хабар берди.

Қайд этилишича, аввалроқ Маккадаги диний вақф муассасалари Қирғизистондан келган зиёратчиларни бепул меҳмонхоналарга жойлаштириб келган. Бироқ 2027 йилги Ҳаж мавсумида ушбу меҳмонхоналардан фойдаланилмайди.

Бунга меҳмонхоналарнинг Макканинг турли ҳудудларида жойлашгани сабаб бўлган. Хусусан, 14 та бино шаҳарнинг 4–5 та туманига тарқалган бўлиб, уларнинг ҳар бирида 200 нафардан 500 нафаргача зиёратчи яшаган.

Диний бошқармага кўра, бундай шароитда барча зиёратчиларга бир хил даражада хизмат кўрсатиш, уларга зарур ёрдам бериш, ташкилий ишлар ва логистика жараёнларини мувофиқлаштириш қийинлашган. Бундан ташқари, меҳмонхоналардаги шароитлар белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бермаган, айрим ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳам муаммолар юзага келган.

Шу сабабли, 2027 йилги Ҳаж мавсумида зиёратчиларни пуллик меҳмонхоналарга жойлаштиришга қарор қилинган. Бу орқали уларнинг барчаси бир-бирига яқин ҳудудда истиқомат қилиши, хизмат кўрсатиш ва зарур ёрдамни ташкил этиш осонлашиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 2023 йилда Қирғизистондан ҳаж зиёратига бориш харажатлари тахминан 3,5 минг доллар, 2024 йилда 3 750 доллар, 2025 йилда эса 3,9 минг доллар атрофида бўлган. 2026 йилда бу сумма 4 650 долларга етган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг