Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилмоқда

Олам

image

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти администрацияси ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков ижтимоий тармоқдаги саҳифасида халқни Рамазон ҳайити билан табриклаш асносида маълум қилди.

Ўринбеков мамлакат раҳбари Садир Жапаров кўмагида Макка шаҳрида таҳсил олаётган ва зиёрат қилаётган Қирғизистон фуқаролари бепул фойдаланиши мумкин бўлган меҳмонхона қурилиши бошланганини билдирган.

Таъкидланишича, қирғизистонликлар учун 2024 йилда ҳаж зиёрати нархи тахминан 3 минг 750 долларни, квота эса 6 минг 60 кишини ташкил қилган. Ўтган йили ҳаж нархи тахминан 3,9 минг доллар бўлган. 2022 йилда эса 4,5 минг долларни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда ўзбекистонликлар учун “Ҳаж-2023” мавсумида 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 68 миллион 760 минг сўм этиб белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Макка меҳмонхона бепул қирғизистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made