Қўқонда 13 яшар қиз зўрланиши бўйича қўзғатилган жиноят иши қайта малакаланди

3-саҳифа

−

image

Фарғона вилоятида 13 яшар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилиши билан боғлиқ жиноят иши қайта малакаланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Аввалроқ, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 яшар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан жорий йилнинг 29 сентябрь куни Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 3-қисми “а“ банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи қўлга олиниб, жорий йилнинг 30 сентябрь куни суд қарори билан қамоққа олинган.

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни эса Қўқон шаҳар прокуратураси жиноят ишини Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) 4-қисми билан қайта малакалаган.

Билдирилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Жабрланувчи қизга психологик ва юридик ёрдам кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги боғчада 5 ёшли қизга нисбатан содир этилган жиноят бўйича қўзғатилган иш 18 ноябрь куни судда кўриб чиқилиши ҳақида хабар берилган эди. Жабрланувчи вояга етмагани сабабли суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг