Киев яна авиазарба остида: иккита кўп қаватли уй вайрон бўлди 

Олам

image

Бугун, 17 март куни эрта тонгда Украина пойтахти Киевнинг Дарницкий туманига ҳаво ҳужуми уюштирилди. Оқибатда тумандаги икки кўп қаватли уй зарар кўрди, бир киши ҳалок бўлди, тўрт киши эса яраланди. Бу ҳақда Киев шаҳар давлат маъмурияти матбуот котиби Николай Поворозник маълум қилган

“17 мартга ўтар кечаси Киев нотинч эди. Ракета ҳужуми натижасида Дарницкий туманидаги иккита кўп қаватли турар-жой биноси зарар кўрди”, дейди матбуот котиби. 

Паравозникнинг сўзларига кўра, бир киши ҳалок бўлган, тўрт киши жароҳатланган, улардан икки нафари шифохонага ётқизилган. Қутқарувчилар ва шифокорлар воқеа жойида ишлашни давом эттирмоқда.

Шунингдек, УНIАН маҳаллий нашрига кўра, бугун, 17 март куни соат 05:02 да Киев осмони узра учирилган ракета уриб туширилган. Ракета парчалари эса Дарницкий туманидаги кўп қаватли уйга келиб тушган. Оқибатда ёнғин содир бўлган ва турар-жой биноси вайрон бўлган.

Давлат Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотларига кўра, портлаш оқибатида 16-қаватдаги  уйнинг конструкциялари вайрон бўлган, шу қаватдаги хонадонда ёнғин келиб чиққан. 

Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчирган. Қутқарувчилар уйнинг 11 ва ундан юқори қаватларидан 30 кишини эвакуация қилишган, улардан бир киши ҳалок бўлган, яна уч киши жароҳатланган.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг