Киев учун жанглар бўлмоқда – депутат

Олам

image

Украина пойтахти Киевда мамлакатга бостириб кирган рус диверсантлари ва украин аскарлари ўртасида отишмалар бўлмоқда. Бу ҳақда Украина Олий Радаси Миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка қўмитаси раисининг ўринбосари Маряна Безуглая маълум қилди.

Безуглаяга кўра, 26 февраль куни эрталаб соат 4:26 ҳолатига кўра Киевдаги вазият ҳақида гапириб, шундай деган:

“Украина Қуролли Кучлари разведкачи-саботаж гуруҳини Киевдан сиқиб чиқаряпти. Жанглар давом этмоқда”.

Украина ОАВ Президент Зеленский Киев мудофаасига шахсан бошчилик қилаётганин таъкидламоқда.

УНИАН хабарига кўра, 26 февралга ўтар кечаси Киевнинг қатор туманларида портлаш овозлари эшитилган. Берестейскаяда босқинчилар ҳарбий қисмни эгаллаб олишга ҳаракат қилишган, аммо Украина Қуролли кучлари уларга қаршилик кўрсатган. Ҳозир ўнг қирғоқда нотинчлик.

Украина Қуролли Кучлари қўмондони Киев вилоятида бортида десантчилар бўлган (Россиянинг) Ил-76 уриб туширилганин маълум қилганди.

Россиянинг Украинага босқини

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.

Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.

Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг