Хоразмда 81 минг камбағал аҳолининг ҳолати ўрганилди 

Жамият

image

Хоразм вилоятида иқтисодий комплекснинг барча раҳбарлари икки ҳафта давомида 81 минг камбағал аҳоли, яъни 19 минг оиланинг ҳолатини ўрганди. Бу ҳақда бугун, 3 сентябрь куни Ўзбекистон етакчисининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, Президент топшириғига кўра, иқтисодий комплекснинг барча раҳбарлари Хоразмда қолиб, камбағаллик билан ишлаш тизимини ўзгартириш бўйича таҳлил ўтказган. 

Икки ҳафта давомида вилоятдаги 81 минг камбағал аҳоли, яъни 19 минг оиланинг ҳолати ўрганилган. Ушбу оилаларда 12 минг ишсиз ва 10 минг даромади паст аҳоли борлиги аниқланган.

Айни пайтда Хоразмдаги тадбиркорлар қурилиш соҳасига 4 минг, хизматлар соҳасига 3 минг ва саноатга 2,5 минг ишчи изламоқда.

Билдирилишича, масъулларга ишсиз ва кам даромадли аҳолини корхоналар талаби асосида касбга ўқитиб, иш билан таъминлаш имкониятларини ишга солиш вазифаси қўйилган.

Мавжуд бўш иш ўринлари ва касбга тайёрлаш имкониятларидан фойдаланиш орқали камбағал оилалардаги 10-15 минг нафар аҳоли даромадини ошириш мумкинлиги қайд этилган.

Маълумот учун, бугун, 3 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур йиғилишда Шавкат Мирзиёев айрим ҳудуд раҳбарлари қўлидаги тайёр ресурслардан самарали фойдаланиб, одамларни ишли қилишга билими ёки тоқати етмаётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг