Иордания Подшоҳи Шавкат Мирзиёев шарафига расмий қабул маросими уюштирди
Ўзбекистон
−
1344 1 дақиқа
Кеча, 23 ноябрь куни Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн томонидан расмий қабул маросими уюштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари ва рафиқасини Иордания Подшоҳи ва Маликаси самимий қарши олган. Шунингдек, етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутлаган.
.jpg)
.jpg)
Шу билан бирга, давлатлар мадҳияси янграган. Биргаликда суратга тушилган.
.jpg)
.jpg)
Тадбирда Иордания ҳукмрон оиласи аъзолари ва юқори мартабали давлат арбоблари ҳам иштирок этган.
.jpg)
.jpg)
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Иорданияга борган эди. Малика Алия номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ва маликаси Рания ал-Абдулла кутиб олган.
Live
Барчаси