Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи якунланди

Ўзбекистон

−

visibility305 timer1 дақиқа

image

Бугун, 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигига давлат ташрифи якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакат етакчиси Аммон шаҳрида Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн билан сермаҳсул музокаралар ўтказган. Шунингдек, икки мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари иштирокидаги бизнес форумига ташриф буюрган.

Саммит доирасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим қабул қилинган. Шу билан бирга, ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган жами 19 та ҳужжат имзоланган.

Ташриф тадбирлари якунлангач, Малика Алия номидаги халқаро аэропортда Ўзбекистон етакчиси ва рафиқасини Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн кузатиб қўйган.

Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг