ХОҚ Ғaфур Раҳимов туфайли AIBA'ни Токио Олимпиадасидан четлатди. Боксни эмас

Спорт

image

Кеча, 26 июнь куни бир қатор ижтимоий тармоқларда Халқаро Олимпия қўмитаси (ҲОҚ) боксни Токио Олимпиадасидан четлатгани ҳақида хабарлар чиқди.

Маълумки, айни пайтда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитасининг 134 сессияси ўз ишини давом эттирмоқда. Сессияда кейинги Олимпиадаларга бир қатор янги спорт турларини киритиш ташкилий масалалари кўриб чиқилди.

Айни пайтда иқтисодий жиҳатдан жуда танг аҳволга тушиб қолган Халқаро бокс федерацияси (АIBА) ХОҚ томонидан 2020 йилнинг ёзида Токиода бўлиб ўтадиган 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасидан четлатди. ХОҚ бу ерда ташкилотни четлатди, спорт тури Олимпиада ўйинларида қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 март куни Халқаро бокс федерациялари ассоциацияси (AIBA) президенти, ўзбекистонлик Ғафур Раҳимов ташкилот президенти лавозимидан истеъфога чиққан эди. Унинг истеъфосига ҳам бокс атрофидаги маш-машалар сабаб бўлган эди.

Маълумот учун, Ҳаваскор боксни бошқарувчи AIBA ташкилоти бир неча йиллардан буён можаро ичида қолган, бошқарув ва молия масалалари боис собиқ президенти Чинг-Куо Ву 2017 лавозимидан четлатилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

AIBA Бокс ХОҚ

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг