Париж-2024 Олимпия ўйинлари дастурига тўртта янги спорт тури киритилди

Спорт

image

Айни кунларда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитасининг 134-сессияси ўз ишини давом эттирмоқда. Сессия иши 2026 йилги қишки Олимпиада мезбонини аниқлаш билан бошланди. Шундан сўнг Олимпия ўйинларининг ривожини кўриб чиқиш учун бир қатор спорт турларини Олимпиада дастурига киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Унга кўра, узоқ йиллик кузатувлардан сўнг брейк-данс, скейтбординг, сёрфинг ва спорт альпинизми 2024 йили Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари дастурига киритилди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар тарқатди.

“Ушбу 4 спорт тури Олимпия ҳаракатини бутун дунё бўйлаб ривожланишига ўз хиссасини қўша олади. Бу спорт турлари гендер-тенгликни сақлаши, ёшларни спортга янада жалб этиши билан аҳамиятли”, деди ХОҚ президенти Томас Бах.

Спорт альпинизми ва брейк-данс 2018 йили Аргентина пойтахтида ўтказилган ўсмирлар Олимпиадасида дебют қилиб улгурган ва ўзининг оммабоплиги билан кўпчиликнинг эътиборини қозонди. Париж Олимпиадасида спорт альпинизми ва скейтбординг бўйича 4 тадан, сёрфинг ва брейк-данс бўйича 2 тадан медаллар комплекти ўйналиши тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ХОҚ Томас Бах Олимпиада дастури

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг