Хакерлар Путин маъмуриятининг телефон маълумотлар базасини бузди
Олам
−
28 Февраль 2022
15919Украина киберқўшинлари Россия Президенти Владимир Путин маъмуриятининг алоқалар маълумотлар базасига бузиб киришди. Кремль ходимларининг телефон рақамлари жамоат мулки бўлиб чиқди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Вадим Денисенко маълум қилди.
“Киберқўшинлар билан биргаликда биз Кремль веб-сайтини бузиб ташладик ва энди бизда Кремлнинг маъмурият раҳбарларидан тортиб уларнинг журналистлари, жамоат ташкилотлари ва ҳайрон қоласиз, фолбинларгача телефон рақамлари бор. Кремлнинг телефон базасида Кремль безориларининг алоҳида қисми ҳам мавжуд”, деди у.
Денисенко Украина фуқароларини ахборот компаниясига аъзо бўлишга ва телефон орқали русларга “ҳужум” қилишга чақирган.
“Беш дақиқа бўш вақтингиз бўлса, Telegram @gov_rf_bot’га киринг. Унда Россия Федерациясининг барча телефонлари жойлаштирилган. Бировга қўнғироқ қилинг, хоҳлаганингизни айтинг, лекин уни ёзиб олинг ва ижтимоий тармоқларга жойлаштиринг. Бу ажойиб далиллар базаси бўлади”, дея қўшимча қилган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина киберполицияси Россия сайтларини блоклаган эди. Бузилган сайтлар орасида медиа ресурслари, давлат хизматлари сайти, Мудофаа вазирлиги, Давлат думаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Кремль бор.
Россиянинг Украинага босқини
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.
Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.
Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь