Келажак шаҳарлари сув устига қурилади
Бу қизиқ
−
12 Январь 2023
8166Буюк Британия ва Италия архитекторлари келажак бинолари сув устида қурилиши кераклигини таъкидламоқда. Иқлимнинг ўзгариши бунга асосий сабаб дея кўрсатилган. Бу ҳақда “Nypost” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, дастлаб бундай шаҳарлардан сайёҳлик маркази, меҳмонхона, соғломлаштириш ва дам олиш марказлари ўрин олади. Кейинчалик оддий аҳоли яшаши учун ҳам худди шундай шаҳарлар барпо этилади. Уларнинг афзаллиги иқлим ўзгариши сабаб содир бўладиган ҳодисалар – музларнинг эриши, тупроқ кўчкилари, зилзила, вулқон отиши, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ёки тушиши ҳолатларида одамларни сақлашдан иборат.
Шунингдек, бу ғояни илгари сураётган архитекторлар томонидан бир қатор лойиҳалар тақдим этилган. Лойиҳага кўра, сув устидаги шаҳарлар фаол ҳаракатда бўлади. Сув тўлқинларидан электр энергияси ишлаб чиқарилади ҳамда тўлиқ “яшил” транспорт тизимига ўтилади. Шаҳарчадаги бинолар асосан ойналар билан ташқи томондан қопланилади. Уларнинг том қисми яшил ҳудудга айлантирилади.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонининг Неом шаҳрида дунёдаги энг катта сузувчи порт шаҳарча қурилиши ҳақида хабар берилган эди.
Аввалроқ, Саудия Арабистони қиймати 8 миллиард долларга тенг улкан тошбақа шаклидаги “сузувчи” шаҳарни барпо этаётгани ҳақида мълумот берган эдик.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь