Саудия Арабистони саккиз бурчакли сузувчи шаҳар қуради
Бу қизиқ
−
21 Декабрь 2022
7413Саудия Арабистонининг Неом шаҳрида дунёдаги энг катта сузувчи порт шаҳарча қурилиши режалаштирилмоқда. Бу шаҳарчадан “Оksagon” порти ва логистика маркази ўрин олади. Бу ҳақда “Dezee” сайти хабар берди.
Саудия Арабистонининг шимоли-шарқидаги Неом шаҳри Қизил денгизга туташ ҳудуд бўлиб, Сувайш канали орқали нефть ташишга мўлжалланган портга эга. Сув устида қуриладиган шаҳар эса Саудия Арабистонининг иқтисодиётни диверсификация қилиш ва нефтга қарамликни минималлаштириш учун хизмат қиладиган “Vision 2030” режасининг бир қисмидир. Лойиҳага кўра, шаҳар порт ва логистика тизимини ўз ичига олади.
“Оksagon” Неом ва Саудия Арабистони иқтисодий ўсиши учун катализатор бўлиши кутилмоқда. Бу Саудия Арабистонининг минтақавий савдосини қай даражада яхши эканлигидан далолат беради. Шунингдек, биз бу лойиҳа орқали табиий транспорт йўлини танладик”, дейди Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон.
“Oksagon” ўзига хос саккиз бурчакли шаклга эга бўлиб, унинг кичик қисми қуруқликда, асосий катта қисми Қизил денгиз устида қурилади. Арабистонлик муҳандислар у дунёдаги энг катта сузувчи иншоот бўлишини айтмоқда. Сузувчи шаҳар кичик каналлар билан боғланган майдон атрофида жойлаштирилади.
Шунингдек, бу мажмуа океанографик тадқиқот марказини ҳам ўз ичига олади.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь