Хитойда навбатдаги осмонўпар бино қурилади

Бу қизиқ

image_2023-08-07_18-22-07

Хитойда энг ақлли ва яшил осмонўпар бино – 210 метрлик Daxia офис маркази қурилади. Бу ҳақда “Archdaily” нашри хабар берди.

Бино машҳур Zaha Hadid архитектура фирмаси томонидан ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда. У Хитойнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган Цианда – юқори  иқтисодий ва технологик ривожланишга эга ҳудудда қурилади.

Daxia минораси 127 минг 220 квадрат метр офис майдонини ўз ичига олади. Баландлиги 210 метр бўлган бино бироз эгилган силуэт кўринишга эга бўлади.

Бино бир қанча фойдали имкониятларни ўз ичига олади. Хусусан, техник эҳтиёжлар учун ёмғир сувини йиғиш, автоматик ҳаво циркуляцияси ва энергия сарфини ақлли назорат қилиш тизимлари ўрнатилади. Фасадларда энергия ишлаб чиқаришни таъминлаш учун сенсорлар ва панеллар ҳам мавжуд.

Шунингдек, қурувчилар поллар ва деворларни шишадан ясашни режалаштирмоқда. Улар бинога етарли даражада қуёш нури киришини таъминлайди. Бу орқали бўш ерлардан кўкатлар ўстириш мақсадида фойдаланиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Гужарат штати Сурат шаҳрида дунёдаги барча олмосларнинг қарийб 90 фоизига ишлов берувчи олмос биржасининг рекорд даражадаги катта биноси – Diamond Bourse қурилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой бино архитектура осмонўпар қурувчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг