Саудия Арабистонида тошбақа шаклидаги “сузувчи шаҳар” қурилади (Видео)
Бу қизиқ
−
24 Ноябрь 2022
11600Саудия Арабистони 2033 йилда улкан тошбақа шаклидаги “сузувчи шаҳар”ни барпо этади. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Улкан кема функциясини бажарувчи шаҳар 335 миллион йил олдин мавжуд бўлган Пангея қитъаси шарафига шундай номланади. Умумий қиймати 8 миллиард долларга тенг лойиҳа “Lazzari” қурилиш-лойиҳалaш ташкилоти томонидан тақдим этилди.
Лойиҳага кўра, шаҳар марказида бош майдон, унинг атрофида эса жамоат ҳамда турар-жой бинолари жойлаштирилади. Шунингдек, кемада меҳмонхоналар, савдо марказлари, истироҳат боғлари ва ҳаттоки кичикроқ кемалар учун порт ва самолётлар учун учиш-қўниш майдончалари ҳам жойлаштирилади.
Бир вақтнинг ўзида 60 минг кишини ўзига сиғдира оладиган шаҳар узунлиги 660 метрни, кенглиги эса 550 метрни ташкил қилади. Кемадаги хонадонлар сони эса 30 000 та. Шаҳарни табиий энергия билан таъминлаш мақсадида тошбақа қанотларидан фойдаланилади. Яъни унинг қанотлари кемага қарши ҳаракатланади ва тўлқинлардан қувват олади. Бундан ташқари, биноларнинг том қисмида қуёшдан қувват олувчи панеллар жойлаштирилади.
Албатта, бундай катта шаҳaрни қуриш учун муҳандисларга алоҳида жой керак. Муҳандислар қурилиш учун идеал жой сифатида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳаридан 130 км шимолда жойлашган “Қирол Абдулла” портини танлади. Қурилиш жараёни бошланишидан олдин денгизнинг тахминан бир километр квадрат майдондаги ҳудуди қазиб олинади ва айлана шаклида тўғон қурилади.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь