Каримов ҳафталиги, Усмоновни мадҳ этган San Jay, Сенат ялпи мажлиси ва бошқа хабарлар
Жамият
−
23 Август 2019
4630Якунига етаётган 23 август турли муҳим воқеаларга бой бўлди. Қуйида бугуннинг энг муҳим янгиликларига тўхталиб ўтамиз.
Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлиси
23 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Мажлисда сенаторлар “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдланиш тўғрисида”ги қонунлар маъқулланди.
Энг кўп ишлатиладиган пароллар маълум бўлди
DeviceLock компанияси таҳлилчилари энг кўп ишлатиладиган паролларни аниқлади. Энг машҳур ўнталикда: 123456, 123456789, qwerty, password, 12345, qwerty 123, 1q2w3e, 12345678, 111111, 1234567890.
Энг машҳур кирилл имлосидаги пароллар: мен, пароль, кверти, салом, севаман, наташа, максим, андрей, офтобим.
Тожикистон араб алифбосига ўтадими?
Кирилл алифбоси тожик халқининг барча ижтимоий, маданий, илмий ва таълим эҳтиёжларига жавоб беради, деди Тожикистон Таълим ва фан вазири Нуриддин Саид. "Тожикистон ҳеч қачон кирилл алифбосидан араб алифбосига ўтишни режалаштирмаган. Биз бунга эҳтиёж сезмаяпмиз", деди у.
Тўрткўлдаги автоҳалокат икки аёлнинг умрига зомин бўлди
Шу йилнинг 21 август соат 03:30ларда Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи 24 ёшли Ф.К. ўзининг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасини Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туман ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 40 ёшли А.Б. бошқарувидаги “Nexia”русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига айрим ускуналарни олиб кириш тақиқланади
“Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори имзоланди.
Вилоят ҳокими мактаблардаги қинғирликлар ҳақида гапирди
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов шу йилнинг 22 август куни вилоят Халқ таълими ходимларининг анъанавий август анжумани ялпи йиғилишида мактабларда ёлғончилик ва кўзбўямачилик жуда авж олганини, мактаб директорлари давлат ташкилотларидан мактаб учун ажратилган бюджет пулларини талаб қила олмаслигини айтиб ўтди.
Танзила Норбоева тарихий воқеликни гапирди
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бугун, 23 август куни ўз ишини бошлаган Сенатнинг йигирма биринчи ялпи йиғилишида йиллар давомида гўёки эришиб бўлмасдек туюлган хорижий валютанинг эркин конвертацияси амалда тўлиқ жорий этилгани иқтисодий тараққиётга кенг йўл очгани ҳақида тўхталар экан, мамлакатда аксарият ижобий кўрсаткичлар кўпроқ аграр соҳадаги ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлиб келганини айтди.
Азиз Абдуҳакимов Сенатга ҳисоб берди
Бугун, 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" Давлт дастурининг 2019 йил иккинчи чорагидаги ижроси юзасидан ҳисоботи тингланди. Ҳисоботни Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўқиб эшиттирди.
Асқар Акаев бўйича Қирғизистон Бош прокуратураси баёнот берди
Қирғизистон Бош прокуратураси агар мамлакатнинг собиқ Президенти Aсқар Aкаев ватанига қайтса, у сўроқ қилади. Ҳозирда Россия пойтахтида яшаётган собиқ Президент ва унинг оиласига қарши қўзғатилган жиноий ишлар доирасида Акаевнинг рафиқаси Майрам Aкаева бошчилигидаги "Мээрим" хайрия жамғармаси томонидан ўтказилган текширувлар натижаларига кўра 30 дан ортиқ жиноий ишлар қўзғатилиб, уларга 64 миллион сўм зарар етказилган.
ИИВ тизимида 6 янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида навбатдаги тайинловлар амалга оширилди. Тайинловлар Қарши, Гулистон, Хива, Хазорасп, Урганч туманлари ва Тошкент вилоятига алоқадар.
Ўзбекистонда Ислом Каримов хотира ҳафталиги ўтказилади, “Оқсарой”да иш қизғин
Айни вақтда пойтахтда жойлашган Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида иш қизғин. Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ходимлари томонидан мажмуада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Панжара ва ёритгичлар бўялиб, атроф гулларга бурканмоқда.
Жорий йилнинг 26 август куни мажмуада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотира ҳафталиги старт олади. Шу куни Марказий Осиёда Тинчлик ва барқарорликни таъминлашда Ислом Каримовнинг тарихий ўрни мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади. Анжуман 29 августга қадар давом этади.
Юридик университет ректори лавозимдан озод этилди
Бугун, 23 август куни Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов лавозимидан озод этилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу хабарни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Матбуот хизмати тасдиқлади.
Ўзбекистонлик хонанда Алишер Усмоновга атаб қўшиқ куйлади
Мусиқанинг рэп жанрида ижод қилувчи ўзбекистонлик 41 яшар хонанда San Jay (Санжар Жавбердиев) таниқли миллиардер Алишер Усмоновга атаб қўшиқ куйлади. Хонанда ушбу қўшиқдан парчани Instagram’даги саҳифасига жойлаштириб, қўшиқ Усмоновнинг таваллуд куни муносабати билан ёзилганини айтган.
LiveБарчаси