Энг кўп ишлатиладиган пароллар маълум бўлди
Олам
−
23 Август 2019 10127 1 дақиқа
DeviceLock компанияси таҳлилчилари энг кўп ишлатиладиган паролларни аниқлади. Энг машҳур ўнталикда: 123456, 123456789, qwerty, password, 12345, qwerty 123, 1q2w3e, 12345678, 111111, 1234567890.
Энг машҳур кирилл имлосидаги пароллар: мен, пароль, кверти, салом, севаман, наташа, максим, андрей, офтобим.
Почта манзиллари бўлган логинлар учун паролларни йўқотган фойдаланувчилар орасида энг машҳур хизматлар қуйидагилар: mail.ru, yahoo.com (2018 йилги етакчи), hotmail.com, gmail.com, rambler.ru, yandex.ru, bk.ru, aol.com, qq.com ва list.ru.
DeviceLock асосчиси ва техник директори Ашот Оганесян IT-тармоғи иштирокчиларининг барча таълимий саъй-ҳаракатларга қарамай, фойдаланувчилар паролларни танлашга енгил қараётганидан ҳайратда. “Пароль учун қатъий талаблар белгиланадиган корпоратив тизимларда вазият яхшиланди, – дейди Оганесян. – Лекин ҳеч қандай автоматлаштирилган назорат бўлмаса, фойдаланувчилар миясига биринчи келган нарсани ёзишлари аниқ. Яъни “салом, севаман, наташа” қабилида. Шу билан бирга, масалан, онлайн-кабинетга бузиб кириш, кейинчалик электрон почта ёки мессенжерни ўз ичига олган муҳим тизимларга тез кириш имконини беради”.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь