Вилоят ҳокими мактаблардаги қинғирликлар ҳақида гапирди
Жамият
−
23 Август 2019
6242Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов шу йилнинг 22 август куни вилоят Халқ таълими ходимларининг анъанавий август анжумани ялпи йиғилишида мактабларда ёлғончилик ва кўзбўямачилик жуда авж олганини, мактаб директорлари давлат ташкилотларидан мактаб учун ажратилган бюджет пулларини талаб қила олмаслигини айтиб ўтди.
Шунингдек, Эркинжон Турдимов вилоят мактабларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қониқарли эмаслигини, бунинг учун маъсул бўлган мутасаддиларнинг парвойи фалак эканини айтди.
“Молия бўлимларидан жуда қаттиқ талаб қилиш керак, улар мактабни қишга тайёрлаб бериши лозим. Минг афсуски ҳали ҳам ота-оналардан мактаб учун пул йиғишлар бор. Ўқитувчиларни кўчага олиб чиқиб ишлатиш бор. Бу билан ҳокимга яхши кўринмайсизлар“ деди Э.Турдимов
Самарқанд вилояти ҳокими анжуман давомида мактаблардаги компьютерларнинг ўқувчилар томонидан ишлатилмаётгани айтиб, компьютерлар ишлатилиши, бузилиши лозимлигини айтади.
“Мактаблардаги компьютерлар бузилиши керак, чиройли хоналарда текширув келганда ишлатилмасдан. Болалар фойдаланиши керак, лозим!“дейди Турдимов.
LiveБарчаси