Тўрткўлдаги автоҳалокат икки аёлнинг умрига зомин бўлди
Жамият
−
23 Август 2019 5276 1 дақиқа
Шу йилнинг 21 август соат 03:30ларда Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи 24 ёшли Ф.К. ўзининг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасини Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туман ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 40 ёшли А.Б. бошқарувидаги “Nexia”русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Cobalt” автомашинаси ҳайдовчиси Ф.К., йўловчиси, Хоразм вилоятида яшаган 20 ёшли С.Н. исмли аёл, “Nexia” автомашинаси йўловчилари, Хоразм вилоятида яшаган, 18 ёшли М.Қ. исмли қиз ва Хоразм вилоятида яшовчи 27 ёшли М.М.лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай С.Н. ва М.Қ.лар шу ерда вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси