Аёлларни тазйиқлардан ҳимоялаш тўғрисида қонун қабул қилинди
Жамият
−
23 Август 2019
5078Хабарингиз бор, бугун, 23 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Сенат “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Қонун лойиҳасини 82 нафар сенатор қўллаб-қувватлади, 1 нафар сенатор қарши бўлди ва 1 нафари ўз овозини бермади.
Мазкур қонун хотин-қизларнинг зўравонликдан муҳофаза қилишга, маиший ҳаёт, иш, таълим муассасалари ва бошқа жойларда жабр-зулмдан ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатларни тартибга солишга қаратилган.
Мазкур қонун 35 моддадан иборат. Қонунда жинсий зўравонлик, жисмоний зўравонлик, зўравонлик, иқтисодий зўравонлик, иш жойи, руҳий зўравонлик, тазйиқ, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, ҳимоя ордери каби тушунчалрга изоҳ берилган.