Каховка ГЭСи портлашидан неча киши ҳалок бўлди?

Олам

image

Херсон вилоятидаги Каховка ГЭСи тўғонининг вайрон бўлиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Қутқарувчилар томонидан топилган сўнгги жасад аёл кишиники бўлган. Бу ҳақда фавқулодда хизматлардаги манбага таяниб, ТАСС хабар берди.

“Қутқарув ишлари давомида 1950 йилда туғилган аёлнинг жасади топилди, у ҳодисанинг тўққизинчи қурбони бўлди”, деган манба.

Унинг қўшимча қилишича, аввалроқ маълум бўлган саккиз нафар ҳалок бўлганлардан икки нафари эвакуация пунктини ўққа тутиш вақтида ҳалок бўлган. Бундан ташқари, унга кўра, 86 киши жароҳатланган, улардан 84 нафари шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 6 июнь куни эрталаб Украинанинг вақтинчалик Россия томонидан эгалланган Херсон вилоятидаги Каховка ГЭСи тўғон портлаши оқибатида вайрон бўлганди. Бунинг оқибатида аҳоли яшаш пунктлари сув остида қолди ва Херсон вилоятида фавқулодда ҳолат жорий қилинди. БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳам мазкур масалани кўриб чиқди. Киев ва Москва станциядаги портлашда бир-бирини айблади. Россия Тергов қўмитаси Каховка ГЭСи вайрон қилиниши бўйича жиноий иш қўзғатди.

НАТО, Европа Кенгаши ва Германия эса портлашда Россиянинг қўли борлигини айтди. Россия ТИВ вакили Мария Захарова эса Украина ГЭСга ҳужум қилишни режа қилганини олдиндан билганини билдирди. Каховка ГЭСи ўрнида янги станция қуриш учун камида беш йил вақт ва бир миллиард гривна (27 миллион доллар) керак бўлиши маълум қилинди. 7 июнь куни эса Украина Президенти Владимир Зеленский БМТ ва Қизил Хочнинг Каховка ГЭСидаги фавқулодда ҳолатга муносабатидан ҳафсаласи пир бўлганини айтди.

Аввалроқ, Каховка ГЭСи тўғонининг вайрон бўлиши сабабли Украинанинг 700 минг аҳолиси ичимлик суви танқислигига дуч келиши мумкинлиги айтилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг