Каховка ГЭСи портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 53 кишига етди

Олам

image

Каховка гидроэлектр станциясининг портлаши оқибатида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 53 кишига етди. Бу ҳақда Фавқулодда хизматларга таяниб, ТАСС хабар берди.

“Яна уч кишининг жасади топилди, қурбонларнинг умумий сони 53 нафарга етди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, 139 киши шифохонага ётқизилган.

Маълум қилинишича, Украинанинг учта вилоятидаги сув ҳавзаларидан олинган намуналарнинг қарийб 30 фоизи гидроэлектростанциядаги фавқулодда вазиятдан кейин стандартларга жавоб бермайди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Каховка ГЭСи тўғон портлаши оқибатида вайрон бўлганига бир ой бўлди. Бунинг оқибатида аҳоли яшаш пунктлари сув остида қолди ва Херсон вилоятида фавқулодда ҳолат жорий қилинди. БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳам мазкур масалани кўриб чиқди. Киев ва Москва станциядаги портлашда бир-бирини айблади. Россия Тергов қўмитаси Каховка ГЭСи вайрон қилиниши бўйича жиноий иш қўзғатди.

НАТО, Европа Кенгаши ва Германия эса портлашда Россиянинг қўли борлигини айтди. Россия ТИВ вакили Мария Захарова эса Украина ГЭСга ҳужум қилишни режа қилганини олдиндан билганини билдирди. Каховка ГЭСи ўрнида янги станция қуриш учун камида беш йил вақт ва бир миллиард гривна (27 миллион доллар) керак бўлиши маълум қилинди. 7 июнь куни эса Украина Президенти Владимир Зеленский БМТ ва Қизил Хочнинг Каховка ГЭСидаги фавқулодда ҳолатга муносабатидан ҳафсаласи пир бўлганини айтди.

Аввалроқ, Каховка ГЭСи тўғонининг вайрон бўлиши сабабли Украинанинг 700 минг аҳолиси ичимлик суви танқислигига дуч келиши мумкинлиги айтилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг