“Қўйлиқ” бозорида ёнғин бўлди (видео)
3-саҳифа
−
11:29 1817 1 дақиқа
Бугун, 17 июнь куни Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 10:18 да Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани Хонабодтепа кўчасида жойлашган Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудидаги ошхонада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари соат 10:27 да ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин соат 10:36 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида ошхонанинг том қисми ёниб зарарлангани айтилган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 июнь куни Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида жойлашган бир нечта дўконлар ёниб кетганди.
Live
Барчаси