Учқудуқда бир нечта дўконлар ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
10:01 1588 1 дақиқа
Кеча, 16 июнь куни Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида жойлашган бир нечта дўконлар ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 18:35 да туманнинг “Мустақиллик” МФЙ Амир Темур кўчасида жойлашган “El Baraka Ul Haq” МЧЖ ҳамда “Lider Bazar” ЯТТга тегишли озиқ-овқат ва қурилиш моллари савдо дўконлари ҳамда омборхонаси ёнаётгани тўғрисида Навоий вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига соат 18:38 да етиб бориб, соат 19:06 да ёнғин қуршаб олинган.
Ёнғин жойига Учқудуқ тумани ФВБ, НКМК АЖ ҳамда “Навоийуран” ДК ОФВБдан жами 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин соат 20:05 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида савдо ва қурилиш моллари дўконларининг тахминан 300 квадрат метр майдони ёниб зарарланган, савдо дўконларининг 2 минг квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида 3 та автомобиль ёниб кетганди ва оқибатда 2 киши ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси