Россиядан Қозоғистон ерларига иддао бўлди. Нур-Султон Кремлга норозилик билдирди
Олам
−
12 Декабрь 2020
17957Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Марат Сиздиков Россия Федерациясининг муваққат ишончли вакили Александр Комаров билан учрашув чоғида РФ Давлат Думаси депутати Вячеслав Никоновнинг республика ҳудуди тўғрисида ОАВда берган баёнотидан норози эканини билдирди. Россиялик дипломатга Қозоғистон ТИВ томонидан норозилик нотаси топширилди.
“Россия Федерациясининг муваққат ишончли вакили Александр Комаров Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Учрашув вақтида Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Марат Сиздиқов Россия Федерацияси Давлат Думасининг Таълим ва фан бўйича қўмитаси раиси Вячеслав Никоновнинг "Биринчи" телеканалида “Қозоғистон ҳудуди Россия (ва СССР) нинг ажойиб совғаси” деган баёнотига эътироз билдирди”, дейилади хабарда.
Ташқи ишлар вазирлиги баъзи россиялик сиёсатчиларнинг Қозоғистонга қарши тез-тез провокацион ҳужумлари давлатлар ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларига жиддий путур етказишини қайд этди.
“Қозоғистон ТИВ бундай иддаоларга Россия томонидан муносиб баҳо берилишини кутади ва бундан буён РФ сиёсатчиларининг бундай баёнотлар беришига йўл қўймасликка чақиради. Россиялик дипломатга Қозоғистон ТИВнинг нуқтаи назари билдирилган нота топширилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Вячеслав Никонов "Биринчи" телеканали эфирида Қозоғистон деган давлат бўлмагани ҳақида фикр билдирди. Жумладан, у шундай деган:
"Қозоғистон шунчаки мавжуд эмасди, шимолий Қозоғистон умуман ўзлаштирилмаганди. Улар мавжуд эди, аммо жанубда. Аслида, Қозоғистон ҳудуди Россия ва Совет иттифоқининг катта совғаси. Марказий Осиё давлатлари – у ерда ҳам мураккаб жиҳатлар бор".
LiveБарчаси