Қозоғистон ерларига даъво қилган рус сиёсатчиси айтганларига изоҳ берди
Олам
−
12 Декабрь 2020
20552Россия Давлат Думасининг Таълим ва фан қўмитаси раиси Вячеслав Никонов “Бириничи” телеканалдаги “Катта ўйин” дастурида Қозоғистон ҳудуди ҳақида айтган гаплари юзасидан изоҳ берди.
“Мен Қозоғистон Республикаси чегараларига айланган Қозоқ ССР ҳудудини белгилашда Қозоғистон манфаатлари тўлалигича, инобатга олинганига ишонаман. “Катта ўйин” дастурида ҳам мен айнан шу ҳақда гапирдим.
Фурсатдан фойдаланиб, мен биродар Қозоғистон халқига яна бир бор ўзимнинг энг илиқ ниятларимни билдираман”, дея таъкидлаган Никонов Telegram`даги саҳифасида қолдирган постида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вячеслав Никонов “Биринчи” телеканали эфирида Қозоғистон деган давлат бўлмагани ҳақида фикр билдирганди. Жумладан, у шундай деган:
"Қозоғистон шунчаки мавжуд эмасди, шимолий Қозоғистон умуман ўзлаштирилмаганди. Улар мавжуд эди, аммо жанубда. Аслида, Қозоғистон ҳудуди Россия ва Совет иттифоқининг катта совғаси. Марказий Осиё давлатлари – у ерда ҳам мураккаб жиҳатлар бор".
Депутатнинг бу баёнотига нисбатан Қозоғистон ТИВ норозилик билдириб, россиялик дипломатга норозилик нотасини топширди ва Россиядан бунга муносимб баҳо беришини сўради.
LiveБарчаси