Путин Тўқаев билан яқин орада иккита учрашув ўтказиши айтилди
Олам
−
20 Май
3895Россия Федерацияси ва Қозоғистон Президентлари Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Тўқаев яқин ойларда камида иккита учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қозоғистон Бош вазири ўринбосари ва Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан учрашувда сўз очган.
“Президентлар мунтазам мулоқотда, улар аллақачон икки марта учрашди ва яқин ойларда КХШТ ва ШҲТ доирасидаги тадбирлар муносабати билан яна камида шунча мулоқот қиладилар. Бош вазирлар тез орада, май ойининг охирида учрашадилар”, дейди Лавров Қозоғистон ТИВ раҳбари билан ШҲТ Вазирлар кенгаши доирасида бўлиб ўтган музокарада.
Россиялик вазир, шунингдек, Россия ва Қозоғистон кун тартибига бой, ҳуқуқий база такомиллаштирилаётгани, 10 га яқин идоралараро ҳужжатлар тайёрлашнинг турли босқичларида эканини билдирган.
Ўз навбатида, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири бу галги учрашув келажак учун янги режаларни тақдим этиш имконини бериши ва Қозоғистон-Россия ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада ривожлантиришга туртки беришини қайд этган.
“Умид қиламанки, биз муносабатларнинг давомийлиги ва юқори динамикасини сақлаб қоламиз, Россия Қозоғистон учун энг яқин ҳамкор ва иттифоқчидир, Қозоғистон-Россия муносабатларини муболағасиз, кўп асрлик дўстлик намунаси деб аташ мумкин”, дейди Нуртлеу.