Расман: Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи бўлиб қўшилди
Жамият
−
11 Декабрь 2020
8228Бугун, 11 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклидаги саммити бўлиб ўтди. Беларусь раҳбарлигида ўтган саммитда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.
Шунингдек, тадбирда ЕОИИга аъзо давлатлар – Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, шунингдек, кузатувчи мақомидаги Молдова ва таклиф этилган мамлакат сифатида Куба етакчилари иштирок этди.
Йиғилишда Беларусь Республикаси Президенти Алексадр Лукашенко Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи бўлиб кириш истаги бўйича таклифни ўқиб эшиттирди ва уни овозга қўйди. Таклиф бир овоздан маъқулланди ва Ўзбекистонда расман ушбу ташкилот кузатувчиси мақомини олди.
Ўзбекистон қаторида Куба Республикаси ҳам ушбу ташкилотга кузатувчи бўлиб қўшилди.
Маълумот ўрнида, онлайн-саммитда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Республикаси парламенти раиси – Президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев, Молдова Президенти Игор Додон, Куба Президенти Мигел Диас-Канел иштирок этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь