Қобулда Покистон фуқаролари Туркманистон элчихонасини портлатмоқчи бўлди — ОАВ

Олам

image
Қобулдаги теракт ортидан АҚШ Афғонистонга ҳаво ҳужуми уюштирди  north_east

Қобулдаги теракт ортидан АҚШ Афғонистонга ҳаво ҳужуми уюштирди 

Жорий йилнинг 26 август куни Қобул аэропортида содир этилган портлашлар пайтида “Толибон” кучлари Туркманистон элчихонаси яқинида Покистоннинг икки фуқаросини ҳибсга олгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Hindustan Times” нашри хабар бермоқда.  

Таъкидланишича, қўлга олинганлар қўлбола бомба ёрдамида дипломатик ваколатхонада портлаш уюштиришни режалаштирган. 

“Аниқ сабабларга кўра, “Толибон” содир бўлган воқеа ҳақида гапирмаяпти, аммо ишончли разведка маълумотларига кўра, Афғонистон пойтахти аэропорти яқинидаги портлашлардан кўп ўтмай ҳибсга олинган Покистон фуқароларида қурол бўлган”, дейилган хабарда. 

Ҳозирча бу маълумотни тасдиқловчи бошқа манбалар йўқ. Туркманистон дипломатик ваколатхонасида нима сабабдан портлаш уюштирилиши режалаштирилгани ҳам аниқ эмас. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 август куни Қобул аэропорти яқинида теракт юз берганди.  

Шундан сўнг, АҚШ ҳарбийлари Афғонистон шарқидаги Нангархар вилоятига ҳаво ҳужуми уюштирди. Унда ИШИД гуруҳининг жангариси йўқ қилинди. 

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида АҚШ бошлиқ халқаро коалиция кучлари Афғонистонни тарк этишни бошлаши билан  "Толибон" ҳаракати ҳукумат назоратидаги ҳудудларни эгаллаб ола бошлади. Август ойига келиб, толиблар йирик шаҳарларга юриш бошлади.

Орадан кўп ўтмай, жорий йилнинг 15 август куни Қобулнинг “Толибон” қўлига ўтиши билан Афғонистонда ҳаракат ҳокимияти ўрнатилди. Президент Ашраф Ғани эса истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Ҳокимиятни "Толибон"га ўтишини таъминлаш учун Мувофиқлаштириш кенгаши тузилиб, унга Абдулла Абдулла ва Ҳамид Карзай киритилганди.

Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. "Толибон" вакили Воҳидулла Ҳошимий ҳаракат Афғонистонда демократик давлат қурмаслигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қобул Покистон Туркманистон

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг