Қобулдаги теракт ортидан АҚШ Афғонистонга ҳаво ҳужуми уюштирди 

Олам

image

АҚШ ҳарбийлари Афғонистон шарқидаги Нангархар вилоятига ҳаво ҳужуми уюштирди. АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги маълумотларига кўра, учувчисиз самолёт ёрдамида ИШИД гуруҳининг жангариси йўқ қилинган. 

“АҚШ Қуролли Кучлари ИШИД режачисига қарши аксилтеррор операциясини ўтказди. Нангархар вилоятида учувчисиз ҳаво ҳужуми уюштирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, нишон йўқ қилинган. Фуқаролар орасида қурбонлар йўқ”, дейилган хабарда. 

Ҳаво ҳужуми жорий йилнинг 26 август куни Қобул аэропорти яқинида содир бўлган терактдан сўнг уюштирилган, унда 13 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлганди. 

Шу билан бирга, Пентагон амалга оширилган операция терактга алоқадорлиги ҳақида маълумот бермаган. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден теракт бўйича баёнот бериб, портлашларни уюштиришда айбланаётган “Вилоят Хуросон” гуруҳи раҳбарлари ва объектларига зарбалар тайёрлашни буюрганди.  

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида АҚШ бошлиқ халқаро коалиция кучлари Афғонистонни тарк этишни бошлаши билан  "Толибон" ҳаракати ҳукумат назоратидаги ҳудудларни эгаллаб ола бошлади. Август ойига келиб, толиблар йирик шаҳарларга юриш бошлади.

Орадан кўп ўтмай, жорий йилнинг 15 август куни Қобулнинг “Толибон” қўлига ўтиши билан Афғонистонда ҳаракат ҳокимияти ўрнатилди. Президент Ашраф Ғани эса истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Ҳокимиятни "Толибон"га ўтишини таъминлаш учун Мувофиқлаштириш кенгаши тузилиб, унга Абдулла Абдулла ва Ҳамид Карзай киритилганди.

Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. "Толибон" вакили Воҳидулла Ҳошимий ҳаракат Афғонистонда демократик давлат қурмаслигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ИШИД

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made