“Биз бунга куч билан жавоб берамиз”. Байден Қобулдаги портлашлар бўйича баёнот берди
Олам
−
27 Август 2021
15404Аввалроқ, Афғонистон пойтахти Қобулдаги халқаро аэропортда портлашлар содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
АҚШ Президенти Жо Байден теракт бўйича баёнот берган. У портлашларни уюштиришда айбланаётган “Вилоят Хуросон” гуруҳи раҳбарлари ва объектларига зарбалар тайёрлашни буюрган.
“Биз ўз қўмондонлигимизга зарба бериш бўйича оператив режалар ишлаб чиқишни буюрдик. Биз ўзимиз танлаган вақт ва жойда қатъий ҳамда аниқ жавоб берамиз”, деган Байден.
Унинг таъкидлашича, ҳужум айбдорлари топилади ва жазоланади. Байден АҚШ уларга эришиш йўлларини топишига ишонтирган.
Шу билан бирга, давлат раҳбари Афғонистонда содир бўлаётган барча воқеалар учун жавобгарликни “тубдан” тан олишини айтган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қобулда жами олтита портлаш содир бўлган. Портлашлар оқибатида 103 киши ҳалок бўлган, яна 158 нафардан ортиқ одам жароҳатлангани айтилмоқда. Қурбонларнинг 90 нафари афғонлар, 13 нафари Америка аскарлари.
20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ
2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди. Бу жараён жорий йилнинг 31 август куни якунланади.
Афғонистондаги давлат тўнтариши
Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.
LiveБарчаси