Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарадан ўтишда паспорт назоратини соддалаштиради
Жамият
−
06 Декабрь 2022 9079 1 дақиқа
Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарани кесиб ўтишда паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди. Бу ҳақда Қирғизистон Жогорку Кенешнинг Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси йиғилишида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Ортиқбоев маълум қилган.
Қайд этилишича, эндиликда икки давлат фуқаролари ID-картасини кўрсатиш орқали чегарадан ўтиши мумкин.
“16 ёшгача бўлган фуқаролар чегарани кесиб ўтишда паспортини кўрсатади. Тегишли баённома Ўзбекистон Президентининг 9 декабрь куни Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланади”, дейди вазир ўринбосари.
Жогорку Кенешнинг Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси Ўзбекистон билан ушбу келишувни қўллаб-қувватлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 9 декабрь куни Қирғизистонга боради.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель