Қирғизистон Ўзбекистон туфайли жорий қилган гўшт экспортига тақиқни бекор қилди

Жамият

image

2024 йил сентябрь ойида Қирғизистон бозорларида гўшт нархининг кескин ошиши кузатилди. Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида Ўзбекистонга экспортнинг кўпайиши кўрсатилди. Бу ҳақда “Акчабар” хабар берди.

Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йил августдан сентябргача бўлган даврда гўшт нархи 6,76 фоизга ошган. 2024 йил август ойида гўштнинг ўртача нархи 570,23 сом (86,4 минг сўм) бўлган бўлса, сентябрь ойига келиб у 608,77 сомга (98,5 минг сўм) етган. Ўтган йилнинг сентябрь ойида эса гўштнинг нархи 59,19 сомга (8 967 сўм) паст бўлиб, бу йиллик 10,77 фоиз ўсишни англатади. 

Аввалроқ, идора сайтида нархларнинг ошиши сентябрдаги анъанавий тўй мавсуми ва озуқа етишмовчилиги билан боғлиқ эканлиги ҳақида маълумот берилган. Аммо, ҳозирда Антимонополия хизмати вакиллари асосий омил сифатида Ўзбекистон ва Тожикистонга етказиб берилаётган гўшт экспортининг сезиларли даражада ошишини келтирмоқда.

“Катта миқдордаги гўшт ҳозирда Ўзбекистонга, у орқали эса Тожикистонга кетмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бунга жавобан республикадан гўштни чиқаришга вақтинча тақиқ жорий қилишни таклиф қилди”, дейди Антимонополия хизмати тартибга солинадиган соҳалар бўйича бошқарма бошлиғи Сиргак Оморов.

Қайд этилишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Антимонополия хизмати ҳамкорлиги орқали нархларнинг пасайишига эришилгани сабаб экспортга жорий қилинган вақтинча тақиқ ўтган ҳафтада олиб ташланган. 

“Биз гўшт нархининг сезиларли даражада пасайишини кузатмоқдамиз. Агар сентябрь бошида нархлар 100 сомга яқин ўсган бўлса, ҳозирда у аввалги кўрсаткичларга қайтди”, дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Жогорку Кенешининг ёнилғи-энергетика комплекси қўмитаси йиғилишида ўзбек цементи импортига қўйилган тақиқ юзасидан тортишув бўлган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон гўшт экпорти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made