Қамалган Атамбоев, арзонлашган “Ўзбекистон”, қардрсизланаётган сўм ва бошқа хабарлар
Жамият
−
09 Август 2019
117009 август куни юз берган энг муҳим воқеларнинг қисқача тафсилоти билан танишинг.
Миллий банк кредитлар масаласини кўриб чиқмоқда
Қозоғистон Республикаси Миллий банки қарз нисбати ҳисоблаш усулларини ўзгартириш имкониятларини кўриб чиқмоқда Бу ҳақда пойтахт ҳокимлигида Миллий банкнинг молиявий ташкилотларни методология ва тартибга солиш департаменти директори Даурен Салимбаев маълум қилди.
Атамбоев 18 кунлик ҳибсга олинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 август кунининг охирида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат давомида Қирғизистондаги вазият муҳокама қилинди.
Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Қирғизистоннинг собиқ Президенти Aлмазбек Aтамбоевнинг Бишкек яқинида ҳибсга олинишини изоҳлади ва буни давлатнинг "ички иши" деб атади.
Қирғизистон Республикасининг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев суд қарори билан жорий йилнинг 26 августигача ҳибсга олинди. Бу ҳақда бугун, 9 август куни собиқ давлат раҳбарининг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди.
Қирғизистонлик мухолиф сиёсатчи ва амалдаги Президент Сооронбай Жээнбековнинг сайловдаги асосий рақиби Омурбек Бабанов мамлакатда Атамбоев атрофидаги можаролар бошлангач, иккинчи уринишда мамлакатига қайтди.
Ҳукумат томонидан ҳибсга олинган Қирғизистоннинг собиқ Президенти Aлмазбек Aтамбоев тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди. Бу ҳақда жума куни журналистлар билан учрашувда собиқ давлат раҳбарининг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди.
“Ўзбекистон” меҳмонхонасини оладиган мард йўқ! Нарх пасайтирилди
Жорий йилнинг февраль ойида пойтахт Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан сотувга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу меҳмонхона ҳамон сотилмаган.
Унинг бошланғич баҳоси 33 миллион АҚШ доллари этиб белгиланган эди. Бугунгача сотилмаган меҳмонхонанинг нархи 10 фоизга туширилди. Айни вақтда нарх 29,7 млн АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Тошкентда метро поезди бирдан тўхтаб, тутай бошлади
Бугун, 9 август куни Тошкент метрополитенининг “Космонавтлар” станцияси бўйлаб ҳаракатланаётган метро поезди бирдан тўхтаб, ундан тутун чиқа бошлаган. Воқеа соат 08:55 ларда содир бўлган.
Чегара яқинидаги қурол омборида портлаш юз берди (видео)
Туркиянинг Сурия билан чегара ҳудудида жойлашган Ҳатай вилояти Рейҳанли туманидаги ҳарбий техникалар сақланувчи омборда бир нечта портлаш юз берди. Портлаш натижасида омборнинг турли жойларди ёнғин бошланган. Яқин атрофда яшовчи аҳоли эвакуация қилинган. Портлаш тўлқини ўнлаб биноларнинг ойналарини синдириб юборган, деворлар эса ёрилган.
Мудҳиш ЙТҲда аёл ва бола ҳалок бўлди
Кеча, 8 август куни соат 18:30 ларда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани Янгиобод маҳалласида яшаган 44 ёшли Н.Б. исмли аёл бошқарувидаги Spark русумли автомашинасини Шеробод тумани Гулистон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Бойсун-Шеробод” йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашинанинг олд ўнг томон ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида бошқарувни эплай олмай дастлаб йўлни ўнг томонидаги бетон тўсиққа, сўнгра йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган.
Қримда Украина байроғи ўрнатилди
Қрим яриморолида украин байроғи кўтарилди. Бу ҳақда Украинанинг Херсон вилояти давлат маъмурияти раисининг маслаҳатчиси Богдан Ковалев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, байроқ Судак шаҳрида маҳаллий украин ватанпарварлари томонидан 6 август куни Донбассда ҳалок бўлган аскарлар ҳотираси учун кўтарилган.
Доллар ва евро курси рекордни янгилади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кутилмаганда хорижий валюталарнинг 10 августдан амалда бўладиган янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8882,00 сўмга тенг бўлиб, ҳафта бошидагига нисбатан 177,13 сўмга қимматлашган.
Усмоновга алоқадор компания қўнғироқларни тинглаш ортидан мўмайгина даромад олди
Алишер Усмонов тузилмасига алоқадор “Цитадель” холдинги мобиль алоқа операторлари ва интернет-провайдерларга фойдаланувчиларининг маъмулотларини сақлаш ва Федерал хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа куч тузилмаларига беришни мажбурий қилиш тўғрисидаги қонуннинг йирик бенефициарига айланди.
LiveБарчаси