Можаролар бошлангач, мухолиф сиёсатчи Ватанига қайтди
Олам
−
09 Август 2019
6446Қирғизистонлик мухолиф сиёсатчи ва амалдаги Президент Сооронбай Жээнбековнинг сайловдаги асосий рақиби Омурбек Бабанов иккинчи уринишда мамлакатига қайтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Мухолифатчи чиққан “Аэрофлот” авиакомпанияси самолёти соат 14:40 да Бишкекдаги “Манас” аэропортига қўнган. Ҳаво кемаси олдида уни юзлаб тарафдорлари ва ватандошлари кутиб олди.
Бу Бабановнинг Қирғизистонга қайтиш учун иккинчи уриниши. Жорий йилнинг апрель ойида сиёсатчи қайтаётганини маълум қилиб, самолётга чипта ҳам сотиб олган. Бироқ якунда режалар ўзгарган ва Бишкекка бормаган.
Бабанов 2017 йилдаги президентлик учун сайлодв Жээнбековга рақобатчилик қилганди. Сайловлардан кейин мамлакат Бош прокуратураси сайловолди кампанияси вақтида Конституцияни куч билан ўзгартириш ва миллий, ирқий ҳамда диний қарама-қаршилик келтириб чиқаришга даъват қилгани учун Бабановга нисбатан жиноий иш очган. Шундан сўнг, Бабанов мамлакатдан кетиб, сиёсатдни тарк этгани ҳақида маълумотлар тарқаган.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳам Бабановга нисбатан ҳукуматни куч билан эгаллаш ва оммавий тартибсизликлар уюштиришга уринишда айблаб, жиноий иш очган, бироқ у мамлакатдан кетгач, иш тўхтатилган. Аммо Бабанов мамлакатга қайтса, қўлга олиниши мумкин.
Маълумот учун, ҳозирда Қирғизистонда собиқ Президент Алмазбек Атамбоев атрофидаги можаролар сабаб тартибсизликлар юзага келган.
LiveБарчаси