Доллар ва евро курси рекордни янгилади
Жамият
−
09 Август 2019
8412Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 10 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8882,00 сўмга тенг бўлиб, ҳафта бошидагига нисбатан 177,13 сўмга қимматлашган.
1 евро курси эса 259,80 сўмга қимматлаб, 9928,30 сўмни ташкил этган.
Рубль курсининг қиймати ҳам 2,53 сўмга арзонлаб, 1 рубль 136,38 сўмга тенг бўлиб турибди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
LiveБарчаси