Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Local
−
11:09 381 1 minute
Марказий банк бошқаруви бугун, 4 ноябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, сентябрь ойида йиллик инфляция 6,4 фоизни, базавий инфляция эса 5,5 фоизни ташкил этган. Инфляцион кутилмалар пасайишда давом этмоқда.
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида иқтисодий ўсиш 8,3 фоизга етган. Юқори ички талаб инфляцион босимни сақлаб қолмоқда.
Жаҳон бозорларида озиқ-овқат ва энергия ресурслари нархларининг ўзгарувчанлиги инфляцион хатарларни кучайтирмоқда. Ижобий реал фоиз ставкалари ва сўмдаги жамғармаларнинг жозибадорлиги қатъий пул-кредит шароитларини таъминламоқда.
Инфляция прогнози: 2026 йил якунида – 7 фоиз атрофида, 2027 йил якунида – 5 фоизлик таргет даражасида.
Кейинги Бошқарув йиғилиши жорий йилнинг 16 декабрь куни ўтказилади.